Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди
2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши видеоконференц-алоқа шаклида бўлиб ўтди.
Жамоатчилик кенгашининг бу галги йиғилиши миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш, хусусан контент ишлаб чиқариш тизимини яратиш ва ривожлантириш, миллий телесериаллар салмоғини ошириш ва уларни кенг тарқатиш мавзусига бағишланди.
Қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди
Мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг катта қисми тан жароҳатлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда содир этилаётган бўлиб, статистик маълумотларга кўра, бундай йўл-транспорт ҳодисаларининг сони 2018 йилда 13 701 та, 2019 йилда 23 246 та ҳамда 2020 йилда 16 023 тани ташкил қилган.
ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Юртимизда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланиш имконияти мавжуд. Маълумотларга кўра, сўнги тўрт йил ичида Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида савдо айланмаси қарийб 75 фоизга ошган. 2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо мамлакатлари билан жами товар айланмаси 9,8 млрд. долларни ташкил этди.
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасига оид вазифалар ижроси қандай таъминланмоқда?
2021 йил 19 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан назорат-таҳлил тадбири ўтказилди. Унда Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан тасдиқланган “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури тегишли бандларининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бажарилишига оид масала муҳокама қилинди.
Қўмита аъзолари Давлат дастурининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналишидаги устувор вазифаларни белгилаб олди

Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг янги, экспортбоп навларини яратиш масаласи муҳокамада
2020 йилда саримсоқпиёз 2 598,5 минг доллар миқдоридаги 9 386,4 тонна саримсоқпиёз импорт қилинган бўлса, 1 869,3 минг доллар миқдорида 2 125,4 тонна саримсоқпиёз экспорт қилинган.
Қўмитада Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил(Омбудсман)нинг ҳисоботи эшитилди
Йиғилишда таъкидланганидек, ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) томонидан 72 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, Ўзбекистон Республикасининг 20 та қонуни лойиҳаси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари юзасидан таклифлар берилди.
Қўмита Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан фикр алмашди
Миссия аъзолари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги роли, солиқ-бюджет соҳасидаги ўзгаришлар ва иқтисодий ривожланишнинг истиқболлари тўғрисида берилган саволларига Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Ш. Назаров ҳамда қўмита аъзолари томонидан батафсил жавоб берилди.
Ижтимоий ҳимояга оид бандлар ижроси парламент ва депутатлар эътиборида бўлади
Дастурнинг ижтимоий ҳимояга йўналтирилган ишлар ижросини ўрганиш, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”нинг самарадорлигини баҳолаш, субсидия ва грантлар асосида ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан назорат-таҳлил ишларини ташкил этиш, эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш ҳақидаги қабул қилиниши кўзда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари юзасидан фикрлар берилди.
Тиббиёт ривожланяпти, муаммолар ҳам оз эмас
Яқин қисқа вақт ичида аҳолининг саломатлик ва касалланиш ҳолатини аниқлаш ва натижалари бўйича манзилли профилактик тадбирларни белгилаш мақсадида танлаб олинган 26 та туман(шаҳар)ларда 2 470 та “тиббиёт бригадалари” ташкил қилиниб, улар 12 турдаги мобил жиҳозлар билан таъминланди. Ушбу туман (шаҳар)лардаги 1 182 та маҳаллада яшовчи 5,2 млн. нафар аҳолининг 5,0 млн. нафардан зиёди хатловдан ўтказилди.
Давлат дастури: коррупцияга қарши курашнинг янги босқичи
Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида ўтган қисқа давр ичида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, тараққиёт кушандаси — коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича муҳим амалий қадамлар ташланди.
Қўмита Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан қандай масалалани муҳокама қилди?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари Халқаро валюта жамғармаси экспертлари Марко Кангиано, Рафаэль Эспиноза, Аманда Сайеж иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди. Мулоқотлар давомида фискал сиёсат, фискал сиёсатни ўрта муддатли истиқболда бошқарадиган фискал қоидалар тўпламини ишлаб чиқиш ва уларни қонунчиликка киритиш масалалари муҳокама этилди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди
2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни...