Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун   қабул қилинди
24.08.2021
“Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

Ижтимоий корхоналар томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини бандлигини таъминлаш қамровини ошириш мақсадида лойиҳанинг 12-моддаси “Ижтимоий корхона мезонлари”даги 2-ўқишга киритилган 50 фоиз 70 фоизга ўзгартирилди. Яъни, ходимлари умумий сонининг камида етмиш фоизи аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари жумласига кирадиган, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари меҳнатига ҳақ тўлаш фонди ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 70 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектлари ижтимоий корхоналар реестрига киритиш мезони белгиланди.

Қонун лойиҳаси билан қандай  ўзгаришлар кутиляпти?
24.08.2021
Қонун лойиҳаси билан қандай ўзгаришлар кутиляпти?

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан божхона органларининг асосий вазифалари доирасига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш киритилмоқда.

Божхона тартиб-таомиллари  соддалаштирилади
24.08.2021
Божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилади

Божхона тўловлари тўланишини соддалаштириш йўналишида божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби – Ягона божхона тўлови ундиришни назарда тутувчи нормалар белгиланмоқда.

Ер участкаларини хусусийлаштиришда қандай  янгиликлар кутиляпти?
24.08.2021
Ер участкаларини хусусийлаштиришда қандай янгиликлар кутиляпти?

Депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасида “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 29 та моддасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 2 янги модда киритиш кўзда тутилган. Қолаверса, якка тартибдаги тадбиркорларга, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун, уларга берилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.

Давлат бюджети: унинг ижросини  депутатлар қандай баҳолашди?
24.08.2021
Давлат бюджети: унинг ижросини депутатлар қандай баҳолашди?

Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 74,9 трлн сўмни ташкил этиб, белгиланган прогноз 107,8 фоизга ошириб бажарилган. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 трлн сўмга кўп бўлган, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларисиз 79, 3 трлн сўм бўлиб, аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 96,9 фоиз ёки ЯИМга нисбатан 24,9 фоизни ташкил этган. Шундан, ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун 40,4 трлн.сўм ёки умумий харажатларнинг 50,9 фоизи миқдорида маблағ сарфланган.

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов халқимизни вакцина олишга чақирди
16.08.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов халқимизни вакцина олишга чақирди

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов вакцинация жараёни ҳақида фикр билдириб ўтди.

Адлия вазирининг ахбороти эшитилади
16.08.2021
Адлия вазирининг ахбороти эшитилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 16 август куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетовнинг “Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини эшитиш масаласи кун тартибига киритилди.

Депутатлар муҳим қарор лойиҳасини  қабул қилишди
16.08.2021
Депутатлар муҳим қарор лойиҳасини қабул қилишди

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси сони 2737,2 минг кишини ташкил этиб, жорий йил бошига нисбатан 42,8 минг кишига ёки 101,6 фоизга ўсган. Аҳолининг зичлиги эса 1 км кв. майдонга 7564 кишини ташкил этмоқда.

Депутатларнинг тортишув ва мунозаралари қарор лойиҳасини пишитиш кераклигини кўрсатди
10.08.2021
Депутатларнинг тортишув ва мунозаралари қарор лойиҳасини пишитиш кераклигини кўрсатди

Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳудудидан Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига 7853,3 гектар ер майдонлари қўшиб берилмоқда. Ўз навбатида Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманлари ҳудудидан Тошкент вилоятининг Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳудудига 171,3 гектар ер майдонлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими  такомиллаштирилмоқда
10.08.2021
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилмоқда

Мамлакатимизда ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ташқи бозорда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари соддалаштирилган  тартибда расмийлаштирилади
10.08.2021
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилади

Бугунги кунда Давлат божхона қўмитасида жами 63 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари жорий этилган бўлиб, мазкур дастурлар ёрдамида божхона ҳудудига кириб келган товар ва транспорт воситалари билан боғлиқ ҳаракатлар назорат қилинади.

Фарзандликка олиши мумкин бўлган  шахслар доираси кенгаймоқда
10.08.2021
Фарзандликка олиши мумкин бўлган шахслар доираси кенгаймоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...