Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Деҳқон хўжалигини юритишда нималар ўзгармоқда?
26.12.2020
Деҳқон хўжалигини юритишда нималар ўзгармоқда?

Деҳқон хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ихтисослашувга кўра амалга оширилмаган тақдирда, ер солиғи уч баравар миқдорда ундирилади. Бу, депутатларнинг қайд этишича, ердан самарали ва оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

Фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш имкони вужудга келади
26.12.2020
Фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш имкони вужудга келади

Лойиҳа фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Текширувлар кескин қисқаради
26.12.2020
Текширувлар кескин қисқаради

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда юртимизда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи 90 та биринчи ва 947 та иккинчи тоифадаги хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб,  2019 йилда улардан атиги 558 таси ваколатли органлар томонидан ифлосланиш манбалари мониторинги билан қамраб олинган.

Ўзбекистон ЕОИИ таркибида кузатувчи мақомини олди. Депутатлар қандай фикрда?
16.12.2020
Ўзбекистон ЕОИИ таркибида кузатувчи мақомини олди. Депутатлар қандай фикрда?

Мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомидаги ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари бор. Иттифоқнинг барча саммитларида иштирок этиш ва жорий ислоҳотлардан бевосита хабардор бўлиш, аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларини тартибга солиш механизмини кузатиш, аъзо мамлакатларнинг ўзаро зиддиятли иқтисодий муносабатларнинг ҳал этилиши жараёнини кузатиш кабилар шулар жумласидан.

Кун тартибида ахборот тарқатиш ҳуқуқи ва жавобгарлиги
15.12.2020
Кун тартибида ахборот тарқатиш ҳуқуқи ва жавобгарлиги

Кодекснинг амалдаги таҳририга кўра, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш ҳаракатлари учун эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Шахсга доир маълумотлар дахлсизлиги ва хавфсизлиги учун
15.12.2020
Шахсга доир маълумотлар дахлсизлиги ва хавфсизлиги учун

Таъкидланганидек, шахсга доир маълумотлар – бу муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги қўллаб-қувватланди
15.12.2020
Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги қўллаб-қувватланди

2020 йилнинг 15 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишдан аввал депутатлар бир неча ойлардан бери олиб борган саъй-ҳаракатлари мантиқий ечим топганлигини ва шу йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибида кузатувчи мақомини олганлиги иштирокчи давлатлар томонидан қўллаб-қувватланганлигини мамнуният билан таъкидладилар.

Иқтисодий ночор корхона ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади
11.12.2020
Иқтисодий ночор корхона ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодий ночор корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини молиявий инқироз ҳолатидан олиб чиқиш, улар фаолиятини қайта тиклаш ҳамда соғломлаштириш масалаларида амалдаги қонунчилик нормалари ва жорий тартиблар етарлича самара бермаяпти. Ўз навбатида, мазкур амалиёт натижалари Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” бўйича рейтингида юртимизнинг муносиб ўрин эгаллашига салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Суғурта фаолияти билан боғлиқ қандай янгиликлар жорий  этиляпти?
11.12.2020
Суғурта фаолияти билан боғлиқ қандай янгиликлар жорий этиляпти?

Қонун лойиҳаси билан эндиликда ихтиёрий суғурта шартномаларини тузишда суғурта суммасидан шартсиз франшизани қўллаш бир фоизгача, шартли франшизани қўллаш эса икки фоизигача йўл қўйилади. Тўлиқ бўлмаган мол-мулк суғуртасида франшиза қўллашга йўл қўйилмайди. 

Судлар фаолиятида назорат тартибида иш юритиш институти бекор қилинмоқда
11.12.2020
Судлар фаолиятида назорат тартибида иш юритиш институти бекор қилинмоқда

Лойиҳаларга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларини ташкил этиш белгиланмоқда.

Давлат божхона хизмати органлари фаолияти янада такомиллашади
04.12.2020
Давлат божхона хизмати органлари фаолияти янада такомиллашади

Киото конвенцияси коидалари тўғридан-тўғри мажбурият юклайдиган ҳуқуқий меъёрлар шаклида эмас, балки тавсиявий характердаги стандартлар шаклида ишлаб чиқилган.

Янги марказ давлат божи тўлашдан озод қилинади
04.12.2020
Янги марказ давлат божи тўлашдан озод қилинади

2020 йил 4 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...