Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонунчилик палатаси Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қонунни қабул қилди
31.03.2017
Қонунчилик палатаси Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қонунни қабул қилди

2017 йилнинг 31 мартида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга икки томонлама тўқимачилик Шартномасининг амал муддати тугаганини ҳисобга олиб Битим қоидаларининг тўқимачилик маҳсулотларининг икки томонлама савдосига кенгроқ кўламда қўллаш мақсадида Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённомани (Тошкент, 2011 йил 7 апрель) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар
28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази, шунингдек Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази раҳбарларининг  ахбороти эшитилди.

Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти – депутатлар диққат марказида
17.03.2017
Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти – депутатлар диққат марказида

17 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар кўплаб масалаларни кўриб чиқдилар. Хусусан, сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилган ва ягона яхлит ҳужжат – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. 

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолияти парламент назоратида
13.03.2017
Ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолияти парламент назоратида

2017 йилнинг 13 март куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия ва Республика ихтисослаштирилган урология марказларининг фаолиятларини муҳокама қилдилар.

Депутатлар қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
24.02.2017
Депутатлар қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Депутатлар фуқаролар, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни  депутатларга тақдим этди
16.02.2017
Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар.

Миллий парламентимиз асосчиси хотираси ёд олинди
28.01.2017
Миллий парламентимиз асосчиси хотираси ёд олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган сана муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда депутатлар, парламентнинг қуйи палатаси  девони ходимлари, жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Депутатлар принципиал жиҳатдан муҳим ислоҳотларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар
25.01.2017
Депутатлар принципиал жиҳатдан муҳим ислоҳотларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йилдаги фаолияти якунларини ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
16.01.2017
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси

Миллий армия – тинч ва осойишта ҳаёт кафолати
13.01.2017
Миллий армия – тинч ва осойишта ҳаёт кафолати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг катта мажлислар залида парламент депутатларини “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирлашга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов олиб борди.

Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз
15.12.2016
Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси тўғрисида ахборот
14.12.2016
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси тўғрисида ахборот

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2021
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди

2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни...

24.02.2021
Қўмита раиси соғлиқни сақлаш вазирига таклиф берди

Қуйи палатадаги Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси Елена Борисова 22 февраль...

24.02.2021
Депутат соғлиқни сақлаш вазиридан хизмат текшируви натижаларини халқ вакилларига маълум қилишни сўради

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий...