Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

19-20 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Қонунчилик палатасининг Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди. Депутатлар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартибини тасдиқладилар.

Ўзбекистон «Адолат» Социал-демократик партияси депутатлар фракциясининг таклифига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси И.Саифназаровни – «Адолат» СДП депутатлар фракцияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайлади.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари С.Жабборов «Амнистия актини қўллаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тақдим этди. Қонун лойиҳасининг бўлиб ўтган моддама-модда муҳокамаси чоғида депутатлар амнистияни суднинг иш юритувига қадар босқичда қўллаш тартибини ва жиноий жазоларни ижро этишни процессуал тартибга солиш зарурлигига эътибор қаратиб, қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Киритилган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди.

«Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Ф.Ражабов тақдим этди. Муҳокама чоғида барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари сўзга чиқдилар. Депутатлар қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқдилар ҳамда муҳокама чоғида киритилган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Қонунни қабул қилдилар.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси А.Тўхташев «Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Депутатлар ҳужжатни моддама-модда муҳокама қилиш чоғида қонун лойиҳасида ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини таҳлил этиш натижалари ва мажбурий ижро этиш соҳасидаги халқаро тажриба ҳисобга олинганлигини таъкидладилар. Қонун лойиҳасининг айрим нормаларини яхшилашга қаратилган таклифларни кўриб чиқиб, Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди.

Ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси Ш.Тешаев томонидан депутатлар муҳокамасига тақдим этилди. Ҳужжат моддама-модда муҳокама қилинганида депутатлар қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида таклифлар киритдилар ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Қонун муҳокама чоғида киритилган таклифлар ва билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

Депутатлар Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси А.Тўхтабоев томонидан тақдим этилган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳасининг моддама-модда муҳокамаси давомида депутатлар амалдаги қонунларга киритилаётган ўзгаришлар мамлакат солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини акс эттиришини таъкидладилар. Барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари тақдим этилган ҳужжатни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритдилар. Қонун муҳокама чоғида билдирилган таклифлар ва қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинди ва у маъқуллаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилади.


Кўришлар сони: 8749

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...