Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Нобанк кредит ташкилотларининг  молиялаштириш имкониятлари кенгаймоқда
14.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг молиялаштириш имкониятлари кенгаймоқда

2021 йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Ўсимликлар карантини хизмати фаолиятининг  ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда
14.09.2021
Ўсимликлар карантини хизмати фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган мажлисида “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.

Бизнес омбудсманга қандай ваколат бериляпти?
14.09.2021
Бизнес омбудсманга қандай ваколат бериляпти?

Бугунги кунда хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар ва қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларига қарамасдан ўзбошимчалик билан хусусий мулк ҳуқуқини поймол қилиш, айрим мансабдор шахсларнинг адолатсиз ва асоссиз важлар билан кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса кўплаб низоли ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Ўсимликлар карантини илмий-тадқикот марказининг вазифалари белгиланмоқда
14.09.2021
Ўсимликлар карантини илмий-тадқикот марказининг вазифалари белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Музейларнинг даромади ошадими?
14.09.2021
Музейларнинг даромади ошадими?

Қонун лойиҳаси билан давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишдан, хайриялардан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашда ҳисобга олинмайди, бюджетдан молиялаштириш миқдори эса камайтирилмайди. Бунда кўрсатилган маблағлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун фойдаланилади.

“Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун   қабул қилинди
24.08.2021
“Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

Ижтимоий корхоналар томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини бандлигини таъминлаш қамровини ошириш мақсадида лойиҳанинг 12-моддаси “Ижтимоий корхона мезонлари”даги 2-ўқишга киритилган 50 фоиз 70 фоизга ўзгартирилди. Яъни, ходимлари умумий сонининг камида етмиш фоизи аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари жумласига кирадиган, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари меҳнатига ҳақ тўлаш фонди ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 70 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектлари ижтимоий корхоналар реестрига киритиш мезони белгиланди.

Қонун лойиҳаси билан қандай  ўзгаришлар кутиляпти?
24.08.2021
Қонун лойиҳаси билан қандай ўзгаришлар кутиляпти?

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан божхона органларининг асосий вазифалари доирасига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш киритилмоқда.

Божхона тартиб-таомиллари  соддалаштирилади
24.08.2021
Божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилади

Божхона тўловлари тўланишини соддалаштириш йўналишида божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби – Ягона божхона тўлови ундиришни назарда тутувчи нормалар белгиланмоқда.

Ер участкаларини хусусийлаштиришда қандай  янгиликлар кутиляпти?
24.08.2021
Ер участкаларини хусусийлаштиришда қандай янгиликлар кутиляпти?

Депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасида “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 29 та моддасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 2 янги модда киритиш кўзда тутилган. Қолаверса, якка тартибдаги тадбиркорларга, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун, уларга берилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.

Давлат бюджети: унинг ижросини  депутатлар қандай баҳолашди?
24.08.2021
Давлат бюджети: унинг ижросини депутатлар қандай баҳолашди?

Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 74,9 трлн сўмни ташкил этиб, белгиланган прогноз 107,8 фоизга ошириб бажарилган. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 трлн сўмга кўп бўлган, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларисиз 79, 3 трлн сўм бўлиб, аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 96,9 фоиз ёки ЯИМга нисбатан 24,9 фоизни ташкил этган. Шундан, ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун 40,4 трлн.сўм ёки умумий харажатларнинг 50,9 фоизи миқдорида маблағ сарфланган.

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов халқимизни вакцина олишга чақирди
16.08.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов халқимизни вакцина олишга чақирди

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов вакцинация жараёни ҳақида фикр билдириб ўтди.

Адлия вазирининг ахбороти эшитилади
16.08.2021
Адлия вазирининг ахбороти эшитилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 16 август куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетовнинг “Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини эшитиш масаласи кун тартибига киритилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...