Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳалари одил судловни таъминлашга қаратилган
04.12.2020
Қонун лойиҳалари одил судловни таъминлашга қаратилган

Қонун лойиҳаларида одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида назорат тартибида иш юритиш институтини бекор қилиш, апелляция ва кассация инстанцияларини эса ислоҳ қилиш назарда тутилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқи бекор қилинмоқда.

2021 йил солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда
04.12.2020
2021 йил солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда

Солиқ кодексида сув ресурсларини ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланган сув истеъмолчиларига ишлатилган сув ҳажми учун амалдаги ставканинг 0,7 камайтирувчи коэффиценти яъни, агарда ҳисобга олиш ўлчагичи бўлган тақдирда белгиланган солиқ ставкасидан кам тўлаш таклиф этилмоқда. Бунда ҳисоблагич ўрнатилган тақдирда солиқ миқдори камайтирилади.

Бюджет тизими ва бюджет жараёни такомиллашмоқда
04.12.2020
Бюджет тизими ва бюджет жараёни такомиллашмоқда

Депутатларнинг фикрича, бу ўз навбатида, маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, бюджет кодексида бюджет ссудалар бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддатини 10 кундан 5 иш кунига қисқартирилмоқда.

Йиғимлар орқали Агентлик институционал салоҳияти кучайтирилади
02.12.2020
Йиғимлар орқали Агентлик институционал салоҳияти кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 2 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси давлат харидларини қулайлаштиради
01.12.2020
Қонун лойиҳаси давлат харидларини қулайлаштиради

Ривожланган демократик жамиятларда бўлгани каби юртимизда ҳам сўнгги йилларда давлат маблағлари сарфланишига нисбатан фуқароларда бефарқлик ҳисси йўқолиб, давлат харидлари устидан жамоатчилик назорати кучайиб бормоқда. 

2021 йил солиқ сиёсатида қандай ўзгаришлар бўлади?
01.12.2020
2021 йил солиқ сиёсатида қандай ўзгаришлар бўлади?

Мазкур қонун лойиҳаси 2021 йилги солиқ сиёсатини такомиллаштириш, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, солиқ маъмурчилиги самарадорлигини янада ошириш ва бюджетга солиқларнинг тўлиқ тушишини таъминлашга қаратилгандир.

Бюджет тизими ва бюджет жараёнини такомиллаштиришга қаратилган вазифалар самарали бажарилиши керак
01.12.2020
Бюджет тизими ва бюджет жараёнини такомиллаштиришга қаратилган вазифалар самарали бажарилиши керак

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия хисоби тўғрисидаги қонунларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Депутатлар  2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар
01.12.2020
Депутатлар 2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар

Депутатларнинг ўринли таклифлари асосида ҳукумат вакилларининг розилигида лойиҳа 1 та мутлақо янги модда билан тўлдирилди. Бундан ташқари, депутатлар таклифига кўра, 2021 йил учун Давлат бюджети лойиҳасида умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун қўшимча 100 миллиард сўм, “Эл-юрт умиди” фондига қўшимча 32,5 миллиард сўм, Ахборот-кутубхона марказларида кутубхона фондини янгилаш ва тўлдириш учун 5 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Судлар фаолиятидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти мувофиқлаштирилади
25.11.2020
Судлар фаолиятидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти мувофиқлаштирилади

Амалдаги қонун ҳужжатларида адлия органларининг мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари аниқ белгиланмагани уларнинг таъсирчанлиги пасайишига сабаб бўлмоқда. Бу ўз навбатида қонун бузилишларини тўлиқ бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш имконини бермаяпти. 

Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига солиқ соҳасига оид имтиёзлар қўллаш ваколатлари берилмоқда
25.11.2020
Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига солиқ соҳасига оид имтиёзлар қўллаш ваколатлари берилмоқда

Лойиҳа билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш ваколати бериляпти.

Қонунчиликда янги институт: айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув
25.11.2020
Қонунчиликда янги институт: айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув

Айбига иқрорлик тўғрисида келишув – ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича ўзига нисбатан қўйилган гумон, айблов билан келишган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи томонидан билдирилган илтимосномага асосан жиноят ишини юритишни назорат қилувчи прокурор билан тузиладиган келишув эканлиги лойиҳада аниқ белгиланмоқда.

Дастлабки тергов: Қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
25.11.2020
Дастлабки тергов: Қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Содда қилиб айтганда, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг жиноятларни дастлабки тергови борасидаги дахлдорлиги, иш юритиш ваколатлари тоифалаштириш таклиф этиляпти.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...