Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

9-10 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлар Қонунчилик палатаси Кенгаши таклиф этган кун тартибини тасдиқладилар.

«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги  қонун лойиҳасини Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси А.Бойқулов тақдим этди. Қонун лойиҳасининг барча сиёсий партиялар фракциялари вакиллари иштирокидаги моддама-модда муҳокамаси чоғида депутатлар таклиф ва қўшимчалар  киритдилар. Ана шу таклиф ва қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда Қонун қабул қилинди.

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси З.Убайдуллаев «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги  қонун лойиҳаси тўғрисида маъруза қилди. Савол-жавоблардан кейин бўлиб ўтган ҳар бир модданинг батафсил муҳокамаси чоғида депутатлар айрим ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштиришга қаратилган фикр-мулоҳазалар баён этдилар. Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда  қабул қилди.

«Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги  қонун лойиҳасини Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Ф.Комилов тақдим этди. Депутатлар ушбу ҳужжатни моддама-модда муҳокама қилиш чоғида вояга етмаган шахсларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб, унинг айрим нормаларини аниқроқ белгилашга қаратилган таклифлар киритдилар. Киритилган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди.

Қонунчилик палатасининг мажлиси 2008 йил 15 январда давом эттирилади.

Кўришлар сони: 8662

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...