Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Депутатлар Қонунчилик палатаси Кенгаши тақдим этган кун тартибини тасдиқладилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2007 йилдаги фаолиятига доир ҳисобот билан С.Рашидова сўзга чиқди. Ушбу масала муҳокама қилиниши вақтида сиёсий партиялар барча фракцияларининг вакиллари қатнашдилар. Омбудсман ўтган йили ўз фаолиятини мамлакат фуқароларининг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида тўпланган тажрибадан, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишнинг шакллари ҳамда механизмларидан фойдаланган ҳолда амалга оширганлиги таъкидланди. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш жараёнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили нафақат фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга, балки Ўзбекистон Республикаси  қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга ҳам кўмаклашди.

Ўтган йилда Омбудсман томонидан 8611 та мурожаат кўриб чиқилди, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларига, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир масалалар бўйича юридик маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилди.

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти жаҳон жамоатчилигини мамлакатимизда ўтказилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари тўғрисида хабардор қилишга, инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий институтлар билан алоқаларни янада ривожлантиришга кўмаклашди.

Қонунчилик палатаси Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ҳисоботини маъқуллаб, тегишли қарор қабул қилди.

Мажлисда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси С.Маҳмудов «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Ушбу масала бўйича савол-жавоблардан кейин бўлиб ўтган муҳокама чоғида мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакат молия тизимини янада ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Депутатлар Қонунни қабул қилдилар, ушбу ҳужжат маъқуллаш учун Сенатга юборилади.

«Божхона имтиёзларининг қўлланилиши тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси А.Тўхтабоев маъруза қилди. Қонунчилик палатаси муҳокама чоғида баён этилган фикрларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилиб, масъул қўмитага лойиҳани учинчи ўқишда киритиш учун маромига етказиш вазифасини топширди.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари С.Жабборов «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида маъруза қилди. Қонун лойиҳаси ҳар бир нормасининг барча сиёсий партиялар фракциялари вакиллари иштирок этган батафсил муҳокамасидан кейин Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди.

«Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Хатамов маъруза қилди. Савол-жавоблардан кейин бўлиб ўтган батафсил муҳокама чоғида мамлакат қутқарув хизмати фаолиятининг пухта ҳуқуқий базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Депутатлар қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқуллаб, уни биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси Б.Соатов «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Ушбу ҳужжат концепциясининг муҳокамаси вақтида депутатлар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали воситасига айланиши кераклигини таъкидладилар. Бунда мажбурий суғурта иштирокчиларини, шунингдек суғурта ҳолатлари бўйича зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби ва шартларини аниқ белгилаб қўйиш зарурлигига эътибор қаратилди. Келиб тушган мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олиб, Қонунчилик палатаси  қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқуллади ва уни биринчи ўқишда қабул қилди.

Депутатлар Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси М.Маҳаметованинг маърузаси бўйича «Ўзбекистон Республикаси  Жиноят-процессуал кодексининг 389-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Савол-жавоблардан кейин депутатларнинг таклифлари эшитилди ва муҳокама қилинди. Қонунчилик палатаси ана шу таклифларни ҳисобга олган ҳолда Қонунни қабул қилди.

Кўришлар сони: 10840

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...