Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

28 март ва 1 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Депутатлар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартибини тасдиқладилар.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси И.Насриев «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Савол-жавоблардан кейин ҳужжат барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари иштирокида моддама-модда муҳокама қилинди. Депутатлар мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилиб, масъул қўмитага уни учинчи ўқишда кўриб чиқиш учун маромига етказишни топширдилар. 

«Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси Р.Рўзметов маъруза қилди. Ҳужжатни моддама-модда муҳокама қилиш чоғида депутатлар айрим ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклифлар киритдилар. Қонунчилик палатаси билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

«Ветеринария тўғрисида»ги ва «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  қонунларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси Қ.Иброҳимов тақдим этди. Савол-жавоблар ва қонун лойиҳаси батафсил муҳокама этилганидан кейин депутатлар унинг асосий қоидаларини маъқулладилар ҳамда ҳужжатни биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатига кирадиган  бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Кўришлар сони: 8268

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...