Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Депутатлар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартибини тасдиқладилар.

«Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво  кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси Р.Рўзметов тақдим этди. Ҳужжатни муҳокама қилиш чоғида депутатлар уни такомиллаштиришга қаратилган барча таклифларни кўриб чиқдилар. Киритилган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди. Қонун маъқуллаш учун Сенатга юборилади.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси Н.Алимов «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида маъруза қилди. Савол-жавоблардан, ҳужжат барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари иштирокида моддама-модда муҳокама қилинганидан кейин депутатлар Қонунни қабул қилдилар.

«Ветеринария тўғрисида»ги ва «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг аъзоси Қ.Иброҳимов  тақдим этди. Қонун лойиҳасининг ҳар бир моддаси батафсил кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси С.Маҳмудовнинг маърузаси бўйича депутатлар «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Мазкур ҳужжатнинг моддама-модда муҳокамаси чоғида депутатлар бозор муносабатлари шароитида акциядорларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар ва қонун лойиҳасининг бир қатор нормаларини янада аниқ таърифлашга қаратилган таклифлар киритдилар. Ушбу тузатишларни ҳисобга олган ҳолда депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдилар.

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси Ш.Каримов  «Техник тартибга солиш тўғрисида»ги  қонун лойиҳасини тақдим этди.  Қонун лойиҳасининг муҳокамаси чоғида депутатлар  фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида техник тартибга солишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини аниқ белгилаш ҳамда бу соҳада ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар. Депутатлар томонидан киритилган таклифларни муҳокама қилиб, Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасининг концепциясини маъқуллади ва уни биринчи ўқишда қабул қилди.

Депутатлар Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Ф.Ражабов томонидан тақдим этилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Қонунчилик палатаси депутатлар томонидан киритилган таклифларни муҳокама қилиб, қонун лойиҳасининг концепциясини маъқуллади ва уни биринчи ўқишда қабул қилди.

Депутатлар кун тартибига киритилган бошқа масалаларнинг муҳокамасини кейинги ҳафтада давом эттирадилар.

Кўришлар сони: 10092

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...