Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

22 апрель куни депутатлар Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасини давом эттирдилар.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.
«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари  Б.Ёқубов маъруза қилди. Савол-жавоблардан кейин ҳужжат моддама-модда муҳокама қилинди. Муҳокама чоғида барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари сўзга чиқдилар. Депутатлар мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши жамиятда қонун устуворлигини, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлаш имкониятини беришини таъкидлаб ўтдилар.

Қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини таъминлаш; жиноятларни аниқлаш, олдини олиш, уларга чек қўйиш ва уларни очиш; қидирув ишларини амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар, воқеалар ёки ҳаракатлар тўғрисида ахборот тўплаш тезкор қидирув фаолиятининг асосий вазифалари этиб аниқ белгиланган. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳоллари аниқланган тақдирда, тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар зудлик билан уларни тиклаш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт.

Ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида шунингдек тезкор қидирув фаолияти жараёнида олинган материаллар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, юридик шахсларнинг манфаатларини чеклаш учун, худди шунингдек уларга қўшимча ҳуқуқ ва эркинликлар бериш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа турдаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Инсоннинг шахсий ҳаётига тааллуқли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар ошкор бўлишига олиб келадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган хатти-ҳаракатлар содир этиш тақиқланади.

Айрим ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштириш юзасидан киритилган таклифлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди ва масъул қўмитага уни учинчи ўқишда кўриб чиқиш учун маромига етказишни топширди.

«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг раиси И.Насриев тақдим этди. Муҳокама пайтида депутатлар таъкидлаб ўтдиларки, давлат ногиронлар турмуш фаолиятининг чекланганлигини баҳолаш асосида уларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланишини, ногиронларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турларидаги дастурлар амалга оширилишини, ногиронларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини кафолатлайди.

Қонун лойиҳасига мувофиқ ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан, уларнинг шаъни ва қадр-қимматлини ҳимоя қилишдан, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглигини, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлашдан, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Киритилган таклифлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди. Қонун маъқуллаш учун Сенатга юборилади.

Кўришлар сони: 11482

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...