Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

21 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Депутатлар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартибини тасдиқладилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 2005–2007 йиллардаги иши тўғрисидаги ҳисобот билан мазкур Қўмита раиси Т.Каримов сўзга чиқди. Савол-жавоблар ва муҳокамадан кейин депутатлар Қўмитанинг ҳисобот давридаги фаолиятини умуман маъқулладилар. Шу билан бирга таъкидландики, Қўмитанинг иши парламент фаолиятининг ҳозирги босқичдаги ўсиб бораётган талабларига тўлиқ жавоб беради, деб бўлмайди. Қўмита қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар боришини таъминловчи қонунларни такомиллаштириш борасида қонунчилик ташаббуси субъектлари билан ишлашда зарур қатъият кўрсатмади.

Қонунчилик палатаси Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоларига кўрсатиб ўтилган камчиликларга жуда қисқа муддатларда барҳам беришни топшириб, тегишли қарор қабул қилди.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси С.Маҳмудов депутатларнинг кўриб чиқиши учун учинчи ўқишда киритилган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди.

Ушбу ҳужжатни кўриб чиқиш чоғида депутатлар акциядорлик жамиятлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, киритилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда Қонунни қабул қилдилар. Қонун маъқуллаш учун Сенатга юборилади.

«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Ёқубов маъруза қилди. Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш вақтида депутатлар ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши жамиятда қонун устуворлигини, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлаш имконини беришини таъкидладилар. Қонунчилик палатаси киритилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда Қонунни қабул қилди.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Ф.Комилов ахборот берди. Депутатлар муҳокама чоғида киритилган таклиф ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқуллаб, уни биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Мажлисда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси О.Охунованинг маърузаси бўйича «Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бўлиб ўтган муҳокамадан кейин Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасининг концепциясини маъқуллаб, уни биринчи ўқишда қабул қилди.

Депутатлар А.Абдуназаровни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод қилиб, уни мазкур Қўмита раисининг ўринбосари этиб сайладилар.

Кўришлар сони: 11242

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...