Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

23 май куни депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалаларнинг муҳокамасини давом эттирдилар.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2008 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов сўзга чиқди. Ушбу масала бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг раиси А.Аҳадов қўшимча маъруза қилди.

Савол-жавоблардан кейин бўлиб ўтган муҳокама чоғида барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари сўзга чиқдилар. Ҳисобот даврида мамлакат иқтисодиётининг жўшқин ривожланиши давом этганлиги, бюджет-солиқ сиёсати хўжалик юритувчи субъектлар зиммасига тушадиган солиқ оғирлигини пасайтирган ҳолда бюджетнинг даромад ва ҳаражат қисмларининг мувозанатини таъминлашга қаратилганлиги, иқтисодий ўсиш ижтимоий муаммоларни муваффақиятли ҳал этишга кўмаклашганлиги таъкидланди.

Депутатлар мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжати ҳисобот даврида даромадларнинг харажатлардан юқори қилиб бажарилганлигини, Вазирлар Маҳкамаси бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, солиқ тушуми механизмини такомиллаштириш жараёнларини яна илдамлатиш, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш юзасидан аниқ чоралар кўрганлигини таъкидладилар. Бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини, аҳолининг ижтимоий муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш тадбирларини тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштириш ҳам Ҳукумат томонидан таъминланди.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2008 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаб, тегишли қарор қабул қилди.

Кўришлар сони: 8401

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...