Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Депутатлар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартибини тасдиқладилар.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари Ш.Умарова «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Савол-жавоблардан кейин ҳужжат моддама-модда муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари сўзга чиқдилар. Қонунчилик палатаси билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди ва уни учинчи ўқишда кўриб чиқишга киритиш учун маромига етказишни масъул қўмитага топширди.

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Ф.Ражабов тақдим этди. Моддама-модда муҳокама қилиш вақтида тушган таклифлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда депутатлар Қонунни қабул қилдилар.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Ф.Комилов «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида маъруза қилди. Савол-жавоблар ва ҳужжатнинг ҳар бир моддаси батафсил муҳокама қилиниб, депутатлар айрим ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштиришга қаратилган фикр-мулоҳазалар билдирганларидан кейин Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси О.Охунованинг маърузаси юзасидан депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бўлиб ўтган моддама-модда муҳокамадан кейин депутатлар киритилган тузатишларни инобатга олган ҳолда Қонунни қабул қилдилар.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси О.Охунованинг маърузаси юзасидан депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бўлиб ўтган моддама-модда муҳокамадан кейин депутатлар киритилган тузатишларни инобатга олган ҳолда Қонунни қабул қилдилар.

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси А.Тўхташев тақдим этди. Муҳокама ўтказилганидан кейин Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасининг концепциясини маъқуллаб, уни биринчи ўқишда қабул қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 85-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида ҳам Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси А.Тўхташев маъруза қилди. Депутатлар муҳокама чоғида киритилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқулладилар ва уни биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси С.Турсуновнинг маърузаси юзасидан депутатлар «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида 2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган Минтақавий аксилтеррор тузулмаси тўғрисидаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2007 йил 16 август) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Депутатлар муҳокама пайтида киритилган таклифларни эшитиб ва муҳокама этиб, ҳужжатни маъқулладилар ва Қонунни қабул қилдилар.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси С.Аҳмедова «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Абу Даби, 2008 йил 17 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини депутатлар муҳокамасига тақдим этди. Савол-жавоблар ўтказилиб, тушган таклифлар батафсил муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди.

Кўришлар сони: 10376

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...