Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

24 ва 26 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Депутатлар Қонунчилик палатасининг Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартибини тасдиқладилар.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси А.Шукуров тақдим этди. Савол-жавоблар ва ҳужжатнинг батафсил муҳокамасидан кейин депутатлар Қонунни қабул қилдилар. Қонун маъқуллаш учун Сенатга юборилди.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари Ш.Умарова «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида маъруза қилди. Ҳужжатнинг моддама-модда муҳокамаси чоғида сиёсий партиялар барча фракцияларининг вакиллари сўзга чиқдилар. Қонунчилик палатаси киритилган таклифлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда Қонунни қабул қилди.

«Миллий музей фонди ва музейлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси О.Исаев тақдим этди. Ҳужжат ҳар томонлама муҳокама қилинди. Муҳокама чоғида депутатлар ҳужжатни такомиллаштиришга қаратилган барча таклифларни кўриб чиқдилар. Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди.

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси З.Убайдуллаев «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаси нормаларининг батафсил муҳокамасидан кейин киритилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда мазкур Қонунни қабул қилди.

Депутатлар Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси Ф.Хатамовнинг маърузаси бўйича «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Мазкур ҳужжатнинг моддама-модда муҳокамаси чоғида депутатлар томонидан қонун лойиҳасининг айрим нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кун тартибига киритилган масалаларни кўриб чиқишни 2008 йил 1 июлда давом эттиради.

Кўришлар сони: 11158

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...