Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов сўзга чиқди. Нотиқ мустақиллик йилларида мамлакатимизда демократик институтларнинг ривожланган тизимини барпо этиш бўйича изчил иш олиб борилганлиги алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотлари алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизнинг ҳамма жойида «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» принципи қарор топмоқда, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари мустаҳкамланмоқда. Фуқароларнинг жамоат ва давлат ишларини бошқаришда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Мустақил нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашиш, уларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун мустақил тизим ва объектив шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 3 июль куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондини, шунингдек Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2008 йил 10 июль куни парламент палаталари Кенгашларининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисидаги низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси таркиби тасдиқланди.

Мажлисда сўзга чиққан барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари жамиятимизни янада демократлаштириш ва эркинлаштиришда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил январида бўлиб ўтган қўшма мажлисида мамлакат Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган мустақил Ўзбекистонни ривожлантириш дастурини амалий рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ортиб бораётганлигини таъкидладилар. Бунда депутатлар ННТ ўз олдида турган вазифаларни ҳал этишида уларга маҳаллий хокимият вакиллик органларини, оммавий ахборот воситаларини жалб этган холда доимий амалий ёрдам бериш зарурлигига эътиборни қаратдилар.

Ушбу масалани муҳокама этиш якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 3 июль ва 10 июль кунлари қабул қилинган қўшма қарорларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Кўришлар сони: 12762

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...