Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

14 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутатлар фракциясини рўйхатга олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутатлар фракциясининг раҳбари Х.Дўстмуҳамедов ахборот билан сўзга чиқди. Қонунчилик палатаси янги ташкил этилган депутатлар фракциясини рўйхатга олди. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий Қонунига мувофиқ депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутатлар фракциясининг раҳбари Х.Дўстмуҳамедовни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайладилар.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси Н.Исмоилов «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида ахборот берди. Савол-жавоблардан кейин бўлиб ўтган ҳужжатнинг моддама-модда муҳокамаси чоғида барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари сўзга чиқдилар. Депутатлар мамлакатимизда жиноят ушбу турининг олдини олишга қаратилган пухта ҳуқуқий база яратилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар. Амалдаги қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартишлар одамлардан зўрлик билан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ўғирлаш, ташиш ва яширишга қарши кураш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига янада самарали фаолият олиб бориш имконини беради. Мамлакат жиноят қонунларининг одам савдосига қарши курашишга доир қисмини такомиллаштириш бундай жиноятларни очиш даражасига ва уларнинг олдини олишга, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга ижобий таъсир кўрсатади. Муҳокама чоғида киритилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси Н.Исмоилов тақдим этди. Муҳокама чоғида депутатлар ушбу қонун лойиҳаси жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини янада оширишга қаратилганлигини таъкидладилар. Суд амалиётининг таҳлили қонун нормалари таърифларининг маромига етказилмаганлиги айрим турдаги жиноятларга қарши кураш борасида самарадорликка эришишга салбий таъсир кўрсатаётганлигидан далолат беради. Қонунчилик палатаси муҳокама чоғида депутатлар билдирган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда Қонунни қабул қилди.

Кўришлар сони: 10307

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...