Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 11 сентябрь куни бўлиб ўттан навбатдаги мажлисида Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш масаласи муҳокама этилди.

Ахборот-коммуникация технологиялари саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби замонавий тармоқлар тараққиётида, хизмат кўрсатиш, хавфсизликни таъминлаш, ижтимоий соҳалар, илм-фан ва техникани ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда жамиятни юқори технологияларсиз, компьютерларсиз, глобал тармоққа уланмасдан ва ахборот ресурсларидан фойдаланмасдан ривожлантириб бўлмайди. Улар ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми ва мамлакат тараққиётининг мезонига айланмокда.

Ушбу стратегик соҳанинг муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда, унинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш долзарб вазифа ҳисобланади.

Шуни ҳисобга олиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларининг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари масалаларига бағишланди.

Мустақиллик йилларида мамлакат Президенти Ислом Каримов томонидан ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани боис мазкур соҳа жадал ривожланмоқда. Бу эса ушбу соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини кўпайтириш ва уни хорижий ҳамда мамлакатимиз инвесторлари учун янада жозибадор қилиш имконини берди. Алоқа ва ахборот технрлогияларини ривожлантириш соҳасига жалб қилинган хорижий инвестициялар микдори сўнгги беш йилда 593,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Тармоқнинг барқарор ва мутано¬сиб ривожланиши натижасида 2008 йил давомида корхоналар даромади ўтган йилга қараганда 58,5 фоизга кўпайди.

Телекоммуникация тармоғининг ривожланиш даражасига мобиль алоқанинг кўламига қараб ҳам баҳо бериш мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони 10 миллиондан ошди.

Ихтисослашган илмий-техника зоналари тармоғини барпо этиш, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига юқори технологияларни самарали жорий этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот технологияларини қўллашни кенгайтириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга кўрсатиладиган интерфаол хизматлар ҳажмини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, мамлакат ахборот хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш, электрон ҳужжат айланиши механизмини такомиллаш¬тириш Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидир.

Мажлисда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш муаммолари ҳақида ҳам сўз юритилди. Ушбу соҳадаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлаш, “Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш долзарблиги, “Алоқа тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятининг истиқболли йўналишлари ҳам белгилаб олинди.

Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон алоқа ва ах¬боротлаштириш агентлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, ахборот-коммуникация соҳасидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Депутатлар томонидан берилган саволларга батафсил ва аниқ жавоблар қайтарилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлис якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилди. Ушбу қарорда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни қонун йўли билан таъминлаш палатанинг устувор вазифаси эканлиги белгиланди.

Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитасига мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни таъминлашга қаратилган қонун ижодкорлиги ишлари дастури лойиҳасини тайёрлаш ва кўриб чиқиш учун киритиш вазифаси топширилди.

Кўришлар сони: 10380

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...