Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

2008 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

2008 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Депутатлар Қонунчилик палатасининг Кенгаши таклиф этган кун тартибини тасдиқладилар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2005-2007 йиллар ва 2008 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот билан мазкур Қўмита раиси И. Насриев сўзга чикди. Қўмита аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, қабул қилинган қонунлар ижросини назорат қилиш бўйича муайян ишларни амалга оширганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга, унинг ишида рўёбга чиқарилмаган имкониятлар мавжудлиги аниқланди.

Ҳисоботни муҳокама қилиш якунлари бўйича Қўмитага қонун лойиҳалари сифатини ошириш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан мониторинг ўтказиш, фуқаролардан сайловчилар билан округлардаги учрашувлар пайтида, бевосита Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тушаётган оғзаки ва ёзма мурожаатларга ҳозиржавоблик билан муносабатда бўлишга доир ишларни кучайтириш топширилди. Ушбу масалани муҳокама қилиш жараёнида таъкидландики, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини янада демократлаштириш ва эркинлаштиришнинг Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган стратегик дастурини ҳуқуқий жиҳатдан ўз вақтида ва пухта таъминлаш бугунги кунда парламент олдида турган асосий вазифадир. Пухта қонун ҳужжатлари кенг миқёсли ислоҳотларни муваффақиятли ўтказишнинг, мамлакатимизда ҳуқуқий фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим шартларидан биридир.

Депутатлар ҳисоботни муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилдилар.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси Ф. Ҳатамов «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжатни муҳокама қилиш жараёнида барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари сўзга чикдилар. Депутатлар кутқарув хизматлари фаолиятининг ишончли ҳуқуқий базасини яратиш, уларни фавқулодда вазиятларни бартараф қилишга жалб этиш, қўйилган вазифаларни ҳал этишда ма¬ҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ёрдам кўрсатилиши муҳимлигини таъкидладилар. Қонун лойиҳасида аниқ баён қилинганки, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ишларни бажариш чоғида қутқарув хизматларига зарур моддий ва транспорт воситалари берилиб, улар монеликсиз ўтиш ҳамда ёнилғи-мойлаш материаллари ва алоқа воситаларидан биринчи навбатда таъминланиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.

Айрим ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш мақсадида киритилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди. Қонун маъқуллаш учун Сенатга юборилади.

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси У. Жалменов «Болгария Республикаси ва Руминиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга Аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва Ҳамкорлик тўғрисида Битимга Баённомани (Брюссель, 2008 йил 20 май) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Муҳокама жараёнида депутатлар томонидан билдирилдан фикрларни инобатга олган ҳолда Қонунчилик палатаси мазкур Қонунни қабул қилди.

Иккинчи ўқишда муҳокамага киритилган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида Ахборот ва коммуникация технология-лари масалалари қўмитаси аъзоси О.Ўсаров маъруза қилди. Саволларга жавоблар берилганидан сўнг ҳужжат моддама-модда муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида таъкидландики, амалдаги қонун ҳужжатига тузатишлар ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни янада пухта тартибга солиш, нашриётларни таъсис этиш ҳуқуқини тартибга солувчи бир қатор хуқуқий нормаларни аниқлаштириш, шунингдек, амалдаги ҳуқуқий нормаларни мамлакатимизнинг бошқа қонун ҳужжатларига, мазкур соҳадаги халқаро стандартлар қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда. Депутатлар ҳуқуқий ҳужжатни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар билдирдилар. Таклифларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳаси муҳокамасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида давом эттиришга қарор қилинди.

Кўришлар сони: 10007

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...