Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси

16 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борди.

Иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида Ахборот ва коммуникатсия технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси О.Ўсаров маъруза қилди. Савол-жавоблардан сўнг ҳужжат моддама-модда муҳокама этилди, муҳокама чоғида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар тартибга солинишини янада равонлаштириш, нашриётлар таъсис этиш ҳуқуқини тартибга солувчи қатор ҳуқуқий нормаларни аниқлаштириш, шунингдек, амалдаги ҳуқуқий нормаларни мамлакатнинг бошқа қонунлари, ушбу соҳадаги халқаро стандартлар қоидаларига мувофиқ ҳолга келтириш мақсадида киритилаётганлиги таъкидланди. Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси Б.Соатов тақдим этди. Ҳужжатнинг моддама-модда муҳокамаси давомида сиёсий партиялар барча фраксияларининг вакиллари сўзга чиқдилар. Депутатлар иш берувчининг ходим ўз меҳнат вазифаларини бажараётганда унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ундириш бўйича фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасида ишончли ҳуқуқий база яратиш муҳимлигини таъкидладилар. Қонун лойиҳасида иш берувчининг, суғурта қилувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, ходимнинг ҳуқуқлари аниқ белгилаб қўйилган. Билдирилган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Р.Зарипова «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164–ИИ-сонли Қарори билан тасдиқланган Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида Низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида ахборот берди. Қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 23 июнда қабул қилинган Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ташкил этилиши муносабати билан таклиф қилинди. Савол-жавоблардан кейин депутатлар қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқуллаб, уни биринчи ўқишда қабул қилдилар.

«Коллекторлик фаолияти тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг «Коллекторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари тўғрисида Буджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси А.Ердонаев маъруза қилди. Қонун лойиҳалари Ўзбекистонда дебиторлик қарздорлиги тузилмасини такомиллаштиришнинг бозор механизмини шакллантириш ва ривожлантириш, муаммоли қарзларни ундириш бўйича ишларни мунтазам ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилгандир. Савол-жавоблардан ва бўлиб ўтган муҳокамадан кейин депутатлар қонун лойиҳаларининг концепциясини маъқуллаб, уларни биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси Р.Ҳаитов депутатларга «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида ахборот берди. Савол-жавоблардан ҳамда сиёсий партиялар барча фраксияларининг вакиллари сўзга чиққан муҳокамадан кейин Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2005–2007 йиллар ва 2008 йилнинг тўққиз ойи давомидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот билан мазкур Қўмита раиси А.Турсунов сўзга чиқди. Қўмита мамлакат мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳуқуқий асосларни яратиш ва қонунчилик базасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида муайян ишларни амалга оширганлиги таъкидланди. Ҳисобот муҳокамаси якунларига кўра Қўмитага қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятининг, шунингдек, мамлакат мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳиятини тушунтириш ишларининг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Депутатлар ҳисобот муҳокамаси якунлари юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.

Кўришлар сони: 9775

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...