Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Конституциявий қонун лойиҳаси халқимиз таклифлари асосида такомиллаштирилмоқда

Конституциявий қонун лойиҳаси халқимиз  таклифлари асосида такомиллаштирилмоқда

2022 йил 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан парламент қуйи палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ж.Ширинов ахборот берди.

Таъкидланганидек, Асосий қонун ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, у озод ва суверен давлатнинг ҳуқуқий асосини яратиш билан бирга, жамиятимизнинг ҳуқуқий тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Ўтган даврда Конституциямизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар аҳоли фаровонлигини янада оширишда, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ривожланишида ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Халқимиз билан бамаслахат ишлаб чиқилган келгуси беш йилликнинг бош муҳим ҳужжати — Тараққиёт стратегиясида белгиланган халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирди.

Шундан келиб чиқиб, Конституциявий ислоҳотларни ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарали ва пухта амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия тузилди ва мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий жараёнда ҳар бир фуқаронинг ўз фикр-мулоҳаларини, таклифларини билдириши учун барча қулайликлар яратиб берилди.

Хусусан, депутатлар томонидан ҳудудларга чиқилган ҳолда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда фуқаролар иштирокида қатор учрашувлар ташкил этилиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилди.


Умумхалқ муҳокамаси давомида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳолидан ҳамда фуқаролик жамияти институтларидан жами 150 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳаза келиб тушган бўлиб, уларнинг катта қисми ўрганилди ва Конституциявий қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.

Қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси босқичи тугалланган бўлишига қарамай, фуқаролар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан Конституциянинг турли моддаларини такомиллаштириш ва қўшимчалар киритиш бўйича шу кунгача 2,5 мингдан ортиқ таклиф юборилган бўлиб, айни пайтда таклифларнинг келиши давом этмоқда ҳамда улар депутатлар томонидан ҳар томонлама ўрганилмоқда.

Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига кўра, “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган.

Шу боис, “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган эзгу ғоя доирасида Асосий қонунимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми конституциявий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда, оила институтини ривожлантириш, эзгу инсоний қадриятларимизни келгуси авлодларга безавол етказиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш бўйича конституциявий асослар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, фарзандларимиз Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида майдонга чиқаётган бугунги кунда Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ўғил-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида Конституциявий қонун лойиҳасида болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари акс этмоқда, табиатдаги глобал ўзгаришларни ҳисобга олиб экологияга оид махсус боблар киритилмоқда.

Мажлисда қайд этилганидек, ҳозирги кунда Конституциявий қонун лойиҳаси қуйи палатанинг масъул қўмиталари қўшма йиғилиши, сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида ҳам муҳокамалардан ўтказилиб, пухта-пишиқ ҳолатга келтириляпти. Шу билан бирга, мутахассислар, экспертлар, жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирокида масъул қўмиталарнинг кўплаб мажлислари ўтказиляпти. Хусусан, таклифлари долзарб аҳамият касб этган муаллифлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг берган таклифи бевосита ўзининг иштирокида муҳокама этилмоқда. Узоқ ҳудудларда жойлашган таклиф эгалари билан масофадан туриб онлайн ишлар олиб борилаётир.


Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 6 октябрь куни Сирдарё вилояти фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда аҳолидан келиб тушган таклифларни тўлиқ акс эттириш муҳимлигини таъкидлаган эди. Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари томонидан мукаммал, халқчил, одамларнинг дардига кафолат бўла оладиган конституцияни яратиш, халқимиз томонидан берилган таклифларни конституция нормаларида акс эттириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Мажлисда депутатлар Конституциявий комиссия ва масъул қўмиталар томонидан амалга оширилаётган ишларни эътироф этган ҳолда, халқимиз асослантирилган, ўйлаб таҳлил қилишга мажбур қиладиган кўплаб таклифларни бераётгани ва бундай таклифларни эътиборсиз қолдириш ёки уларга юзаки ёндашиш мумкин эмаслигини айтиб, Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир ишларни давом эттириш таклифини илгари сурди.

Конституциявий қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ишларни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асосий устувор йўналишлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ва маъмурий ислоҳотларнинг, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг ваколатларини аниқлаштириш, шунингдек уларнинг ўзаро ҳамкорлик механизмларини оптималлаштиришга қаратилган вазифалари билан узвий боғлиқлигини таъминлашни мақсадга мувофиқ, деб топишди.


Шунингдек, масъул қўмиталар олдига давлат хизматини янада демократлаштириш ва очиқлигини таъминлаш, мамлакатда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар билан ҳамоҳанг равишда давлат ҳокимияти органларини оптималлаштириш ва модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг конституциявий кафолатларини янада мустаҳкамлаш, жамоатчилик, парламент ва депутат назорати механизмларини такомиллаштириш, инсон шаъни ва қадр-қиммати биринчи ўринда турадиган ижтимоий давлат тамойилини рўёбга чиқаришнинг конституциявий механизмларини кучайтириш ва бошқа муҳим масалаларга қаратилган конституциявий нормаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Илғор хорижий тажрибани ўрганишни ташкил этиш, давлат ва жамият қурилишининг самарали конституциявий асосларини яратиш бўйича энг яхши тажрибани амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш чораларини кўриш, конституциявий ислоҳотларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, унинг асосий вазифалари ва конституциявий янгиликларни моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда мамлакатимизда ва чет элларда қатор тадбирлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Мажлис якунида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир ишларни давом эттириш ҳақида тегишли қарор қабул қилинди ҳамда масъул қўмиталар олдидаги вазифалар белгилаб берилди.

 


Кўришлар сони: 633

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...