Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаевга парламент сўрови юборилди

 Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаевга парламент сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси томонидан аҳоли саломатлигини сақлашга, кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини янада оширишга доир ишларнинг аҳволи доимий равишда ўрганиб борилмоқда.

Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги тиббиёт муассасаларига ташрифлари амалга оширилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилган ишлар доирасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Бу борада албатта, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш борасидаги ишлар самарадорлигини таъминлашда бюджет маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

2021 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун дастлаб 3 трлн. сўм, 2021 йил 5 ноябрда қабул қилинган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун билан қўшимча равишда 1.2 трлн. сўм, жами 4.2 трлн. сўм маблағ ажратилди.

Хусусан, коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт ходимларини ва бошқа касбдаги ходимларни рағбатлантириш харажатларига 1 413.9 миллиард сўм, дори-дармон воситалари, гигиена ва зарарсизлантирувчи воситалар учун 604.2 млрд. сўм, бир маротабалик шахсий ҳимоя учун комбинезонлар, қўл ва юз ниқоблари ҳамда бошқа харажатлар учун 89,5 млрд. сўм, озиқ-овқат маҳсулотларига 86,6 млрд. сўм ажратилган.

Лаборатория реагентлари, пирометрлар, тест тизимлари ва бошқа харажатларга 113,9 млрд. сўм, вакцина сотиб олиш учун 1 328,8 млрд. сўм, эмлаш пунктларини ташкил этишга 9,8 млрд. сўм, Тошкент шаҳрида ва Наманган вилоятида коронавирусга қарши курашиш бўйича тиббиёт марказларини ташкил этиш харажатларига 270,6 млрд. сўм ва бошқа харажатлар учун 174,5 млрд. сўм ажратилди.

Аммо Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолият тўғрисида тақдим этилган ахборотда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Давлат бюджети ижросининг бориши юзасидан тақдим этилган ҳисоботларда, Молия вазирлиги тақдим этган ахборот ва материалларда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ҳамда вакцина сотиб олиш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг ишлатилишига доир маълумотлар ўз аксини топмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаевга “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг оқилона сарфланиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида” Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 403

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.08.2022
Ногиронлик пенсиясини олувчи ишлаётган фуқароларга қандай имтиёзлар берилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кенгайтирилган...

17.08.2022
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан энг...

17.08.2022
Қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳарбий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгиланиши истиқболда замонавий ...