Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар билдирган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топди

Депутатлар билдирган таклифлар қонун  лойиҳасида ўз аксини топди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилган лойиҳада жисмоний ва юридик шахсларга эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб кўйилиши, ушбу ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш тартиб-таомилларини белгилаш назара тутилмоқда.

Аҳоли ва ташаббускорларнинг эътиборини ер участкалари давлат эҳтиёжи учун эмас, балки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганига қаратиш мақсадида қонунчиликда ер участкасини фақат жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйиш мумкинлиги белгиланмоқда.

Ер участкаларининг компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига асос бўладиган ҳолатларнинг рўйхати қонун билан белгилаб қўйиляпти. Ер участкасини олиб қўйиш ташаббуси билан чиқиш ҳамда компенсация тўлаш, ҳуқуқ эгасининг объектни бўшатиб беришидан то объектни бузишгача бўлган жараёнларнинг аниқ муддати ва тартиби белгиланяпти.

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳ йиғилишларида депутатлар ва мутахассислардан келиб тушган таклифлар асосида лойиҳага қатор тузатишлар киритилгани айтилди. Хусусан, ҳужжатда 7 та асосий тушунча мавжуд бўлиб, таклифлар ва таҳлиллар асосида битта асосий тушунча чиқарилди ва янгидан битта тушунча киритилди.

Шунингдек, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан илгари сурилган таклифлар ишчи гуруҳ йиғилишида ўрганиб чиқилиб, билдирилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига ер участкаларини олиб қўйиш масалалари тўғридан-тўғри амал қиладиган яхлит қонун билан тартибга солинишига, низоли вазиятларни олдини олиш ва ушбу соҳадаги низоларни самарали ҳал этишга хизмат килади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди

Кўришлар сони: 270

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2022
Депутатлар устувор вазифаларни белгилаб олдилар

2022 йил 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

03.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги...

02.07.2022
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича таклифлар берилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин...