Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Солиқ имтиёзлари берилмоқда

Солиқ имтиёзлари берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича айланма 2022 йил 30 апрелга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу имтиёзлар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни олиб киришда ҳам қўлланилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли ва узлуксиз таъминлашга, нарх барқарорлигини сақлашга, аҳоли даромадларининг ошишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 92

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...