Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Савдо саноат палатасига қандай ваколатлар берилмоқда?

Савдо саноат палатасига қандай  ваколатлар берилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, хўжалик шартномалар доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш амалдаги қонунчиликда белгиланмагани тадбиркорлик субъектлари учун амалиётда бир қатор муаммоларни вужудга келишига сабаб бўлаётган эди.

Хусусан, коронавирус пандемияси сабабли кўплаб тадбиркорлик субъектлари маҳаллий шартномалар доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлашни сўраб Савдо-саноат палатасига мурожаат қилган. Лекин Палата бундай ваколатга эга бўлмагани сабабли, форс-мажор ҳолатларини тасдиқловчи сертификатлар берилмаган ва тегишли идоралар ёки хўжалик юритувчи субъектларга фақатгина хат чиқариш билан чекланилган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан маҳаллий шартномалар доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш ваколатининг Савдо саноат палатасига берилганлиги муносабати билан ушбу нормани қонунда белгилаб қўйиш таклиф этилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик фаолияти доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базанинг яратилишига, ҳуқуқий бўшлиқларнинг бартараф этилишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 57

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...