Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Болани парваришлаш даври меҳнат стажига қўшилади(ми?)

Болани парваришлаш даври  меҳнат стажига қўшилади(ми?)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасида ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, болани парваришлаш вақтининг ҳаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш белгиланмоқда.

Республика ҳудудида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган даврда амал қилиб турган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) даврида ёки тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш таклиф этилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ижтимоий ҳимояни кучайтириш, етим болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши айтилиб, ушбу ҳужжат иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 482

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...