Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий амал қилиш муддати йил якунига қадар узайтирилди

Дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий амал қилиш муддати йил якунига қадар узайтирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Мамлакатимизда “яшил майдонлар”ни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбековнинг жавоби кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Давлат экология қўмитаси томонидан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасига асосан ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида олиб борилаётган давлат назоратини амалга ошириш ваколатидан келиб чиққан ҳолда, Республика ҳудудидаги барча вилоятларнинг шаҳар ва туманларидаги, аҳоли пунктларидаги мавжуд “яшил майдонлар”, яъни маданият ва истироҳат боғлари тўлиқ хатловдан ўтказилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 февралдаги тегишли фармонига мувофиқ, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиш муддати жорий йил 31 декабригача узайтирилди.

Қўмита томонидан ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо турларининг кесилишига жорий этилган мораторийга қатъий риоя этилиши устидан экологик назорат кучайтирилиши натижасида мораторий даврида 6 мингдан ошиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан 417,4 минг тупга яқин давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўраб мурожаат қилинган бўлса, шундан 210,5 минг тупдан ошиқ шарқ чинори, эман, қрим қарағайи, чинорсимон заранг, элдор қарағайи, каштан, шумтол, туранғил ҳамда бошқа 20 турдан ортиқ қимматбаҳо дарахт ва буталарнинг кесилиши рад этилди ва сақлаб қолинди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 10 ойи давомида 4067 нафар фуқаро ва мансабдор шахслар томонидан дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари аниқланиб, 5млрд. 343 млн. сўм жарима, 10 млрд. 683 млн. сўм зарар суммалари қўлланилиб, маъмурий ҳуқубузарликлар тўғрисида иш юритилган ҳамда 3 млрд.121млн.сўм жарима ва 4 млрд.004 млн.сўм зарар суммалари ундириб олинган.

Парламент сўровига жавобда қайд этилишича, Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни хатловдан ўтказиш доирасида 10 миллион 412 минг 279 дона дарахтлар хатловдан ўтказилган бўлиб, шундан 8 миллион 544 минг 826 донаси электрон базага киритилган.

Республика ҳудудидаги барча туман ва шаҳарлар марказларидан оқиб ўтувчи канал ва коллекторларни тозалаш, ободонлаштириш ишлари тизимли равишда олиб борилмокда.

Мажлисда парламент сўровига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбековнинг жавоби депутатлар томонидан маълумот учун қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1126

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...