Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг  ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи нормалар тарқоқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилангани ҳамда яхлит қонун ҳужжатининг мавжуд эмаслиги соҳани ривожлантиришда турли қийинчиликлар туғдирмоқда.

Янги тараққиёт стратегиясида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган устувор йўналишлар қаторида аҳолининг озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим бўлган “органик” қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият берилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беришда муҳим аҳамият касб этади.

Эътиборлиси, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларида қўшимча қиймат яратиш орқали мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси учинчи ўқишда ҳам қабул қилинди.


Кўришлар сони: 167

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...