Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари қанча миқдорда белгиланмоқда?

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари қанча миқдорда белгиланмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таклиф этилаётган лойиҳада фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирмаларга киритиладиган амортизация ажратмалари нормаларини ўртача 2 бараварга ошириш, бир марталик инвестициявий чегирма миқдорларини, бинолар бўйича – 10 фоиз, янги технологик асбоб-ускуна бўйича – 20 фоиз белгиланган ҳолда 2 бараварга ошириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, кўчмас мулк жойлашган жойидан келиб чиқиб бир квадрат метр учун минимал қиймат жорий этиш билан бирга юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини пасайтириш, полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкасини 20 дан 10 фоизгача пасайтирган ҳолда, ушбу ставкани унинг импортига ҳам жорий этиш белгиланяпти.

Ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун эса солиқ ва акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга индексация қилиш назарда тутиляпти. Бунда, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун фойдаланилган сув ҳажми қисми ва балиқларни ўстириш (етиштириш), шу жумладан, деҳқон хўжаликлари учун белгиланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2021 йил даражасида (1 куб метр учун 40 сўм) сақлаб қолинмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектлар ҳисобини ташкил этиш, хусусан, солиқ имтиёзлари ҳисоби бўйича ягона автоматлаштирилган тизимни яратиш, солиқ тўловчининг ҳисоб маълумотларидаги ўзгаришларни шахсий кабинет орқали тасдиқлаш масаласи ҳам акс этган.

Мажлисда депутатлар томонидан лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар инобатга олинган ҳолда, қонун лойиҳаси қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 332

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...