Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларига оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларига  оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

2021 йил 3 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши амалдаги қонун ҳужжатларини “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштиришга, ногиронлиги бўлган шахсларни камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўймасликка эришилади.

Қонун лойиҳаси 38 та моддадан иборат. У билан амалдаги 28 та қонун ва 7 та кодексга тегишли ўзгартишлар киритиляпти. Жумладан, “ногиронлар” сўзи “ногиронлиги бўлган шахслар” деган сўзлар билан, “тиббий-меҳнат эксперт комиссияси” сўзлари “тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси” деган сўзлар билан алмаштирилмоқда ҳамда тегишли ўзгартишлар киритилмоқда

Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилинди.


Кўришлар сони: 126

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...