Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Мулк ва шахсни қўриқлайдиган ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади

Мулк ва шахсни қўриқлайдиган ходимларнинг  ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси  кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда қўриқлаш фаолияти, давлат органларининг “қўриқлаш бўлинмалари”, идоравий ҳарбийлаштирилган “соқчилик бўлинмалари” ва идоравий “қоровуллик бўлинмалари” томонидан қонуности ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, юридик шахслар (ташкилотларга) ўз мол-мулкини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкилий-штат тузилмасида “идоравий ҳарбийлаштирилган соқчилик” ёки “идоравий қоровуллик” бўлинмасини ташкил қилиш йўли билан қўриқлашни амалга ошириши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган.

Мазкур ҳужжатда қўриқлаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, қўриқлаш фаолияти турлари, уни амалга оширувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш, қўриқлаш фаолиятини амалга оширишнинг ягона тартибини жорий этиш каби концептуал ғоялар мужассамлаштирилган.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан қўриқлаш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва субъектларининг ҳуқуқий мақоми белгиланади, объект, мулк ва шахсни қўриқлайдиган ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси янада кучайтирилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 123

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...