Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси қанчага ошди?

Аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси қанчага ошди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Аҳолининг барча тоифалари, айниқса, ижтимоий заиф қатлами учун санитария-гигиена воситаларидан умумий ва тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг жавоби атрофлича кўриб чиқилди.

Парламент сўровига жавобда қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида барча соҳаларда ижобий ютуқларга эришилмоқда. Хусусан, 2020 йилда 1 918,5 млрд. сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 463 та объектда 4 400,4 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилиб, реконструкция ишлари олиб борилди. Натижада 456 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. Амалга оширилаётган қурилиш ишлари натижасида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 63,9 фоиздан 69,7 фоизга ошди.

Шунингдек, марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган олис ҳудудларда жойлашган қишлоқлар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш борасида жорий йилда ичимлик сув ташиш учун мўлжалланган 100 та махсус техника харид қилиниб, 227 та қишлоқ аҳолисига маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган таърифларга кўра ичимлик суви етказиб бериш жорий қилинди.

Тақдим қилинган маълумотларга кўра, 2021-2025 йилларда оқова сув тизимларини ривожлантиришнинг истиқболли лойиҳалари амалга оширилиши натижасида Республика аҳолисининг оқова сув билан таъминланганлик даражасини яхшилаш мақсадида 32 та йирик шаҳар ва 155 та туман марказида
7676,2 км оқова сув тармоқлари қурилиб, оқова сув тозалаш иншоотларининг қуввати 4 105,5 минг м3/суткага оширилади. Натижада аҳолининг марказлашган оқова сув хизмати билан таъминланганлик даражаси шаҳарларда 57,8 фоиздан 87 фоизга, туман марказларида эса 5,4 фоиздан 56,7 фоизга ўсишга эришилади.

Шу билан бирга, мамлакатимизда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш юзасидан Халқаро молия институтлари иштирокида умумий қиймати 2 350 млн. долларга тенг бўлган 22 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Мажлисда кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда, парламент сўровига юборилган жавоб маълумот учун қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 83

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...