Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Электр энергияси улушини 2030 йилга қадар 25 фоиздан ошириш мақсад қилинган

Электр энергияси улушини 2030 йилга қадар  25 фоиздан ошириш мақсад қилинган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг “Мамлакатимизда кайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган парламент сўровига Энергетика вазири А.Султоновнинг жавобини муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, глобал исишга сабаб бўлаётган иссиқхона газларининг атмосферадаги улуши ортишини олдини олиш мақсадида кўриладиган чоралардан бири энергетика соҳасини трансформация қилиб, электр энергияси ишлаб чиқарилишида иссиқхона газлари иштирокини камайтириш ва 2050 йилга қадар глобал карбон нейтраллигига эришилишига қаратилган. Шу сабабли трансформация жараёнининг бир қисми сифатида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тарғиб қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикасида ҚТЭМ қурилмаларидан фойдаланишни ривожлантириш экологик муаммоларни олдини олиш билан бирга, қазилма энергия ресурсларига бўлган талабни ўрнини қоплаш ва янги иқтисодий соҳани яратиш мақсадларида олиб борилмоқда. Турли давлатлар мавжуд шарт-шароитдан келиб чиқиб, ҚТЭМни татбиқ этишда турли методикаларни кўлламоқда.

Қайта тикланувчи энергия манбалар технологиялари дастлаб анча қиммат бўлган ва уларни тарғиб этишда айрим давлатлар яшил тарифларни жорий этган. Бу, авваламбор, иссиқхона газлари ишлаб чиқарилиши оқибатида глобал иқлим исишидан катта зарар кўриши муқаррар бўлган ва тарихий иссиқхона газлари ишлаб чиқариш орқали атмосфера углерод чиқиндиларининг катта қисмини тўлдирган давлатлар томонидан амалга оширилди.

Вақт ўтиши давомида технологик ривожланиш туфайли ҚТЭМ технологияларининг нархи пасайди ва бугунги кунга келиб электр энергиясининг халқаро тарифларида яшил тарифларга эҳтиёж қолмади. Аксинча, тарифларни жорий қилишда мувозанатлашган тизимни ташкил этишга ёрдам берадиган методикалардан фойдаланилмоқда.

Республикада мавсумий гидроэнергетика ресурслари миқдори ўзгариши сабаб, ҚТЭМ улуши йиллар бўйича фарқ қилади. 2019 йилда гидро электр станциялардан ишлаб чиқарилган ҚТЭМ миқдори умумий электр энергияси ишлаб чиқарилишининг 10 фоизини ташкил этди. Айни вақтда республикамизда ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган электр энергияси улушини 2030 йилга қадар 25 фоиздан ошириш режалаштирилган.

Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган "2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепцияси"га биноан 5 ГВт қуёш фотоэлектр ва 3 ГВт шамол электр станциялари қурилишини амалга ошириш орқали саноат кўламидаги ҚТЭМ электр станциялари миқдорини ошириш мақсад қилинган.

Дастлабки босқичларда шаффоф танловлар орқали инвесторлар аниқланиб, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида энергия сотиб олиш шартномалари тузилмоқда. Кейинги босқичларда электр энергияси бозори ташкил этилиб, хусусий электр энергияси ишлаб чиқарувчилари бозор тамойиллари асосида фаолият юритиши ташкил этилиши режалаштирилган.

Тақдим этилган маълумотга кўра, бугун давлат-хусусий шериклик асосида ҚТЭМ электр станциялари лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро молия институтлари билан ҳам ҳамкорлик қилинмоқда. Молия институтлари ҚТЭМ электр станциялари танловлари шаффофлигини таъминланган ҳолда ўтказишга имкон қадар техник кўмак бериб келмоқда. Бу инвестиция лойиҳасини жозибадорлигини ошириб, инвесторларнинг лойиҳага бўлган қизиқишларини орттирмоқда.

Шунингдек, Шамол электр станциялари (ШЭС) лойиҳалари танловлари Европа тараққиёт ва тикланиш банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа ишга тушиши билан йилига 350 миллион кВт.соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилади. Иккинчи фаза қуввати 200 МВт бўлган ШЭС қуриш лойиҳаси ҳам Қораўзак туманида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда метеомачталар ўрнатилиши якунланиш босқичида турибди.

Мажлисда халқ вакиллари томонидан билдирилган фикрлар инобатга олиниб, парламент сўровига юборилган жавоб маълумот учун қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 92

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...