Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Суд амалиётида келиб чиқиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олди олинади

Суд амалиётида келиб чиқиши мумкин бўлган  тушунмовчиликларнинг олди олинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ташаббуси билан суд амалиётида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш, қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида суд жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, фуқаро ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида тақдимнома ва хусусий ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексида апелляция инстанцияси суди хусусий ажрим чиқариши мумкинлиги ҳам назарда тутилган.

Лекин ушбу норма кассация инстанцияси суди ваколатида белгиланмасдан қолиб кетган. Депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан мазкур бўшлиқлар тўлдирилмоқда. Бу тартибнинг белгиланиши суд амалиётида келиб чиқиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилган. Бироқ, амалдаги Жиноят-ижроия кодексида жазо ижросини тугатиш асослари сифатида ҳукмнинг назорат тартибида ўзгартирилиши бартараф этилмаган. Лойиҳа билан мазкур норма ҳам амалдаги қонуничиликка мувофиқлаштирилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд амалиётидаги мавжуд камчиликларни, қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 106

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...