Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Мавжуд камчиликлар ва қонунчиликдаги бўшлиқлар бартараф этилади

Мавжуд камчиликлар ва қонунчиликдаги  бўшлиқлар бартараф этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ташаббуси билан суд амалиётида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, депутатлар томонидан фуқаролар ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар асосида процессуал қонунчилик ҳужжатлари инвентаризациядан ўтказилди.

Унга кўра, фуқаролик суд ишлари бўйича амалиётда агар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, суднинг кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш ҳуқуқи белгиланмаган.

Ҳудди шундай, кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилингандан сўнг, унда аниқланадиган ҳолатлар бўйича иш юритишни тугатиш асослари назарда тутилмаган.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Фуқаролик процессуал кодексини такомиллаштириш ва суд амалиётидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида унга кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш ва кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш назарда тутилмоқда.

Халқ вакилларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан фуқаролик ишлари бўйича суд амалиётидаги мавжуд камчиликлар ва қонунчиликдаги бўшлиқлар бартараф этилади, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга эришилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 90

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...