Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Энди “прописка” тушунчасидан воз кечилади(ми?)

Энди “прописка” тушунчасидан воз кечилади(ми?)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Сир эмаски, "прописка" сўзи маънавий эскирганлиги ва ушбу атама фуқаролар онгида “тўсқинлик қилувчи", “бир жойга боғланган", “эркинликни чекловчи" деган тушунчаларни келтириб чиқараётган эди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларидаги “доимий прописка қилиш" тушунчалари “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" тушунчаларига ҳамда "турган жойи бўйича ҳисобга олиш" тушунчалари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" тушунчаларига алмаштирилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига фуқаро ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаганида, яроқсиз ҳолга келтирганда ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги чиқариб ташланмоқда. “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга кўпайтирилган миқдордаги давлат божи ҳақида тушунча ҳамда бошқа кўплаб қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш”, “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” ҳамда идентификацияловчи ID-карта тушунчалари билан боғлиқ бўшлиқларни бартараф этилишига олиб келади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 114

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...