Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Гидрометеорология соҳасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Гидрометеорология соҳасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

2021 йил 12 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасидаги гидрометеорология хизматини ягона ташкилий-техник тизим сифатида фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган ҳуқуқий нормалар гидрометеорология фаолиятини амалга ошириш тартиби, шу жумладан, гидрометеорология фаолияти объектлари ва субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, гидрометеорология соҳасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда ҳам қабул қилинди.


Кўришлар сони: 67

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...