Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Истеъмолчиларга қандай ҳуқуқлар бериляпти?

Истеъмолчиларга қандай ҳуқуқлар бериляпти?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, бугунги кунда товар ҳамда савдо қилиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар кўп ҳолатларда бошқа тилларда акс эттирилгани кузатилмоқда. Бу эса, истеъмолчилар ҳуқуқларининг тўлиқ рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилмоқда. Шартномага истеъмолчининг ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритиш ҳамда истеъмолчига қонунчилик билан ўрнатилган имтиёз ва афзалликларни бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Амалдаги қонун ҳужжатларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, истеъмолчилар жамоат бирлашмаларининг ваколатлари тўлиқ мустаҳкамланмаган.

Қонун лойиҳасини маромига етказишда истеъмолчилар ҳуқуқларини кафолатлаш, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, иш ва хизмат кўрсатувчи) масъулиятини янада оширишга қаратилган нормалар билан бойитилди.

Шунингдек, қонун лойиҳасида ишлаб чиқарувчи ҳақида, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари, товар тўғрисидаги ахборотни истеъмолчиларга давлат тилида тўлиқ етказиш, товарни экспертизадан ўтказиш ҳолатлари ўз аксини топмоқда. Ваколатли давлат органи ва нодавлат жамоат бирлашмаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколат ва ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Лойиҳа товарларни (ишларни, хизматларни) масофадан туриб, ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилиш чоғида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олишга қаратилган нормалар билан ҳам тўлдирилди.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, сотувчининг истеъмолчи олдидаги масъулияти ва жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Қизғин ўтган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 119

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...