Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Табиий офат натижасида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Табиий офат натижасида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

2021 йил 24 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилиши белгиланяпти.

Шунигдек, лойиҳада Сурхондарё вилояти бўйича Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида янгидан ташкил этган ҳолда шу ҳудудларда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар ер солиғи, мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғини тўлашдан озод қилиш назарда тутилмоқда.

Қайд этилганидек, мамлакатимизнинг табиий офатлар натижасида катта зарар кўрган ҳудудлардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айрим ерлари шўрланган ҳудудларда яшовчи фуқароларга солиқ тўловларидан енгилликлар яратиб бериш орқали мазкур ҳудудда яшовчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга туртки бўлади.

Депутатлар таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли орасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳар хил талқин қилинишининг олдини олишга, хорижий инвесторларни жалб қилишга, тадбиркорлик муҳити жозибадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 306

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...