Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар беришни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, бир нечта жарималар микдори камайтирилмоқда. Хусусан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс томонидан автотранспорт воситасини бошқарганлик учун белгиланадиган жарима миқдори икки бараварга, транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга, мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга камайтирилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа билан йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан кўпроққа камайтирилмоқда.

Депутатлар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маъмурий жазолар миқдорининг одиллик тамойилларига мувофиқ равишда камайтирилишига, айрим ҳаракатлар учун жавобгарлик бекор қилиниши аҳоли учун енгилликлар яратилишига олиб келади.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 175

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...