Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ижро ҳужжатлари фуқароларнинг мол-мулкига дахл қилмаган ҳолда ижро этилади

Ижро ҳужжатлари фуқароларнинг мол-мулкига  дахл қилмаган ҳолда ижро этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунда ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюроси органларининг ҳудуд ва тоифаларга тааллуқлилигини белгилаш, жисмоний шахслардан маъмурий жарима, солиқ қарзи ва давлат божларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашда соддалаштирилган мажбурий ижро ишини юритиш тартибини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш таклиф қилинмоқда.

Шу билан бирга, соддалаштирилган мажбурий ижро ишини юритиш тартиби жорий этилаётганлиги сабабли “Банк сири тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниши ва камайишига, таъминотчи корхоналарга ушбу жиноятлар натижасида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишига олиб келади. Ўз навбатида, ижро ҳужжатлари фуқароларнинг мол-мулкига дахл қилмаган ҳамда уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир ва жавобгарлик чоралари қўлланмаган ҳолда ижро этилади.

Мажлисда депутатлар томонидан кўтарилган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоб олиниб, мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 127

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...