Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Нобанк кредит ташкилотларининг молиялаштириш имкониятлари кенгаймоқда

Нобанк кредит ташкилотларининг  молиялаштириш имкониятлари кенгаймоқда

2021 йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Таклиф этилаётган лойиҳада банкларнинг айрим турдаги молиявий операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи нормаларни тизимлаштириш ва бирхиллаштиришга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда.

Қайд этилганидек, дунёда нобанк кредит ташкилотининг умумэътироф этилган (универсал) таърифи мавжуд эмас. Ушбу масала давлатнинг молиявий тизимни тартибга солиш амалиётидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилади. Бунда бир қатор мамлакатларда фаолият давлатнинг махсус назорати остида бўлиши лозим бўлган молия ташкилотлари “нобанк кредит ташкилотлари” ёки “нобанк кредит-молия ташкилотлари” деб номланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда нобанк кредит ташкилотлари сифатида микрокредит ташкилотлари лицензия асосида ҳамда ломбардлар Марказий банкни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга оширмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизнинг ягона молия тизимидаги ўзаро тўлдирувчи қисм сифатида нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 205

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...