Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўсимликлар карантини хизмати фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда

Ўсимликлар карантини хизмати фаолиятининг  ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган мажлисида “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 1-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди.

Шу боис, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига “Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси” сўзларини “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги” сўзлари билан алмаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш ва уни маромига етказишда самарали ишлар амалга оширилди. Хусусан, лойиҳанинг муҳокамасида ўсимликлар карантини соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар, олимлар, агрономлар билан фикрлашган ҳолда иш олиб борилиб, унга фақат таҳририй тусдаги ўзгартиришлар киритилди.

Депутатларнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонун даражасида мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...