Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Бизнес омбудсманга қандай ваколат бериляпти?

Бизнес омбудсманга қандай ваколат бериляпти?

Бугунги кунда хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар ва қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларига қарамасдан ўзбошимчалик билан хусусий мулк ҳуқуқини поймол қилиш, айрим мансабдор шахсларнинг адолатсиз ва асоссиз важлар билан кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса кўплаб низоли ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 14 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 31-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил(Бизнес омбудсман)га айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилмоқда.

Халқ вакилларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хусусий мулк дахлсизлигига, айрим мансабдор шахсларнинг асоссиз важлар билан кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 176

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...