Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўсимликлар карантини илмий-тадқикот марказининг вазифалари белгиланмоқда

Ўсимликлар карантини илмий-тадқикот марказининг вазифалари белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳ томонидан лойиҳани такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифлар ўрганиб чиқилиб, 28 дан ортиқ ҳуқуқий тусдаги ҳамда 30 дан ортиқ таҳририй тусдаги ўзгартиришлар киритилган ҳолда, маромига етказилди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасини қабул қилиниши билан ўсимликлар карантини илмий-тадқикот марказининг вазифалари белгилаб берилади. Карантин остидаги маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ҳаракати ва уни ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли зоналарга олиб чиқиш орқaли республиканинг фитосанитария тизимини такомиллаштиришга эришилади.

Мажлисда республика ҳудудига чет мамлакатлардан карантиндаги ва бошка хавфли зарарли организмларнинг кириб келиши тарқалиши ва халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказиш хавфи олди олиниши айтилиб, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 123

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...