Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Музейларнинг даромади ошадими?

Музейларнинг даромади ошадими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси 2021 йил 7 апрель куни биринчи ўқишда концептуал жихатдан қабул қилинган эди. Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида экспертлар, жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этди. Ана шундай сермазмун саъй-ҳаракатлар, қонунчилик техникаси талаблари бажарилганидан сўнг лойиҳа пишиқ-пухта ҳолга келтирилди. Шунингдек, ундаги нормалар депутатлар берган таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилди.

Қонун лойиҳаси билан давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишдан, хайриялардан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашда ҳисобга олинмайди, бюджетдан молиялаштириш миқдори эса камайтирилмайди. Бунда кўрсатилган маблағлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун фойдаланилади.

Депутатлар таъкидлашича, лойиҳанинг қабул қилиниши музейлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини замонавий талаблар ва халқаро стандартларга мослаштириш, уларнинг маҳаллий ташриф буюрувчилар ва туристлар учун жалб этувчанлигини ошириш имконини беради.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Кўришлар сони: 135

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...