Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар муҳим қарор лойиҳасини қабул қилишди

Депутатлар муҳим қарор лойиҳасини  қабул қилишди

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси сони 2737,2 минг кишини ташкил этиб, жорий йил бошига нисбатан 42,8 минг кишига ёки 101,6 фоизга ўсган. Аҳолининг зичлиги эса 1 км кв. майдонга 7564 кишини ташкил этмоқда.

Пойтахт аҳолиси сонининг йил сайин юқори суръатларда ўсиб бориши шаҳарда янги ижтимоий соҳа объектларини қуриш, янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш, маданий ва дам олиш масканларини кўпайтиришни тақозо этяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан кўриб чиқилган Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала қизғин бахс-мунозараларга сабаб бўлди.

Мазкур масала парламент қуйи палатасининг жорий йил 10 август куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида муҳокама қилиниб, халқ вакиллари томонидан берилган кўплаб саволлар очиқ қолгани сабабли, қарор лойиҳаси қўмитага қайтарилган эди.

Ўтган вақт ичида лойиҳани маромига етказиш, янада такомиллаштириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, депутатлар иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, қарор лойиҳаси маромига етказилди.

Депутатларнинг фикрича, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳрига ер майдонларининг ўтказилиши келгусида аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Узоқ давом этган бахс-мунозаралардан сўнг, қарор лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 870

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.08.2022
Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?

Таъкидланганидек, жорий йилда 413 та маҳалла ва қишлоқда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши, 8 ...

12.08.2022
Инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2022 йил 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг...

12.08.2022
Конституциявий конун лойиҳаси халқимиз таклифлари асосида маромига етказилмоқда

2022 йил 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ...