Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Сувдан фойдаланиш соҳаси такомиллаштирилмоқда

Сувдан фойдаланиш соҳаси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли институционал ислоҳотлар доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сувга доир муносабатлари, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари такомиллаштирилган бўлиб, ушбу ўзгаришларни қонунчиликда акс эттириш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Депутатлар ташаббуси асосида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йилнинг 22 июнь куни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди.

Ўтган давр мобайнида қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан олимлар, экспертлар ҳамда мутахассислардан келиб тушган таклифлар ишчи гуруҳ йиғилишларида муҳокама қилинди ҳамда қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида инобатга олинди.

Қонун лойиҳаси билан сув объектлари ёки уларнинг қисмларини белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга бериш мумкинлиги, сув тежовчи технологиялар жорий қилганлиги учун Давлат бюджетидан субсидия олганлар ушбу лойиҳалардан камида беш йил самарали фойдаланишлари, шунингдек шўри ювиладиган ерлар лазер ускуналар ёрдамида ҳар уч йилда камида бир марта текисланиши шартлиги, сув объектларида балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун хусусий секторга бериш мумкинлиги каби бир қатор муҳим нормалар қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳани янада ривожлантиришга, инвестицияларни жалб этишга, янги иш ўринларини ташкил этишга, экспорт салоҳиятини ошириш орқали иқтисодиётни юксалтиришга хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда ҳам қабул қилинди.


Кўришлар сони: 217

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...