Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси билан тадбиркорларга қулайлик бериляпти

Қонун лойиҳаси билан тадбиркорларга қулайлик бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар.

Мажлисда таъкидланишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тайёрлаш жараёнида ундаги нормалар маромига етказилди. Яъни, лойиҳадаги моддалар сиёсий партиялар фракциялари ҳамда қўмита аъзолари берган таклифлар асосида такомиллаштирилди.

Қонун лойиҳасида уч йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти бериляпти. Бу имкониятлар уч йилдан ортиқ товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлашга эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳам татбиқ этилиши белгиланмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, лойиҳанинг қабул қилиниши, аҳоли даромадаларини кўпайтиришга, тадбиркорлик субъектларининг янада ривожланишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 190

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...